Журналимиз – халқ хизматида

Опубликовано 02 Апр 2020

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг жорий йил 24 январдаги мамлакатимиз Парламентига Мурожаатномасидан руҳланиб, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти жамоаси иқтисодий илмни чуқурлаштириш, рақамли иқтисодиётни кенг ривожлантириш бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда.

Олимларимизнинг меҳнатлари натижасини Ҳукуматимиз қарори билан ташкил қилинган “Иқтисодиёт: таҳлиллар ва прогнозлар” журнали мисолида кўриш мумкин. Журналнинг нашрдан чиқарилган тўртта сонида 68 та илмий ишлар ҳаётга татбиқ қилиш учун ҳавола қилинди. Журналда асосан макроиқтисодиёт, саноатни ривожлантириш, ҳудудлар иқтисодиёти ва ижтимоий соҳа йўналишлари бўйича тадқиқотлар чоп этилмоқда.

Шу кунларда Президентимиз томонидан тасдиқлаган “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарорида журнал олдига қўйилган вазифалар ижросини янада такомиллаштириш, олимларимизнинг ишланмаларини кенг оммага тарқатиш ва амалиётга татбиқ қилиш мақсадида, Институт таркибида янги таҳририй-нашриёт бўлими ташкил қилинди. Ушбу бўлим журналнинг дунё миқёсидаги буюк бўлган Web of Science, Scopus ҳамда РИНЦ маълумотлар базаларига киритишда ўз салмоқли ҳиссасини қўшади.

 

Саидов Исроил,

етакчи мутахассис