Иқтисодчилар форуми хақида информацион маълумот

Опубликовано 23 Сен 2017

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти 2017 йил 20 декабрда  «2017- 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш жараёнида иқтисодиётни либераллаштириш  йўллари ва механизмлари”  мавзуида навбатдаги  Ўзбекистон иқтисодчилари  Форуми ўтказилишини маълум қилади.

 (Версия на русском языке)

                                                                                                                                                ҲУРМАТЛИ ҲАМКАСБЛАР!

Форумни ўтказишдан асосий мақсад миллий иқтисодиётни модернизация қилишни тезлаштириш, фаол диверсификациялаш ҳамда  рақобатбардошлигини ошириш асосида Ўзбекистон Ресрубликасида барқарор  иқтисодий ўсишни таъминлашнинг долзарб масалалари муҳокамасига  иқтисодий эксперт ҳамжамияти вакилларини жалб этишдан иборат.

 Форум ишининг секциялар бўйича йўналишлари:

1 — Секция. Таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш  ҳисобидан макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш, иқтисодиёт ривожланишининг юқари суръатларини сақлаб қолиш, унинг рақобатбардошлагини  ошириш;

2 — Секция. Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини  қисқартиришга қаратилган институтционал ва  таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишни ҳамда унинг устувор ролини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш;

3 — Секция. Инвестиция муҳитини яхшилаш йўли билан иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат ҳудудларига хорижий инвентицияларни фаол жалб этиш;

4 — Секция.  Вилоятлар,  туман ва шаҳарлар салоҳиятидан оптималь ва самарали фойдаланган ҳолда уларни социал- иқтисодий жиҳатдан ҳар томонлама ва мувозанатли ривожлантириш.

Форум ишида қатнашиш учун куйдагилар таклиф этиладилар:

−        илмий-педагогик ходимлар, олий ўқув юртларининг докторант ва магистрантлари, илмий-тадқиқот институтлари, жумладан, хорижий  илмий-тадқиқот институтларининг  ходимлари;

−        иқтисодиёт соҳаси вазирликлари ва муассасаларининг бўлим раҳбарлари ва етакчи мутахассислари;

−        ҳокимлик ва ҳудудий бошқарув органлари, иқтисодиёт барча тармоқларининг раҳбар ва мутахассислари;

−        халқаро ташкилотлар вакиллари.

 

Форум Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти биносида  ўтказилади (Тошкент,  Моварауннаҳр кўчаси, 1).

Технические требования.

Заявка на форум.

Техник-талаблар.

Форум қатнашчиларини рўйхатга олиш ва унда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш тартиби:

 

Форумда икки шаклда қатнашиш мумкин:

бевосита (очное) – Форум дастурида иштирок этиш, маърузаси тақдимотини ўтказиш, мақоласини Форум материаллари тўпламида эълон қилиш;

сиртқи – Форум дастурида иштирок этиш, маърузаси тақдимотини ўтказмасдан мақоласини Форум материаллари тўпламида эълон қилиш.

 

Форумда иштирок этиш учун 2017 йилнинг 23 октябргача бўлган муддатда  Ташкилий қўмитага (e-mail: forum@ifmr.uz) қуйидаги ҳужжатлар юборилиши зарур:

  •  иштирок этиш учун ариза .doc (.docx) форматида)
  • .doc ( .docx ) форматидаги мақола
    • Иштирокчилар фақат битта секцияда маъруза қилиши мумкин. Маъруза секцияда муҳокама этилаётган мавзуга мос келиши ва Форум муҳокамасига  киритилган бир ёки бир неча масалаларга бағишланган бўлиши даркор.
    •  Маърузалар ўзбек, рус ёки инглиз тилларида қабул қилинади.
    •  Форум ташкилий қўмитасига юборилган мақолалар муаллифларга қайтарилмайди.

Ташкилий қўмита томонидан маъруза кўриб чиқилиб, у қабул қилинган тақдирда, иштирокчига расмий таклифнома юборилади.

 

Диққат!

Маъруза файли номида муаллифнинг фамилияси ва исми акс этиши керак. (масалан, rustamov_ali_doklad.doc).

 

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ИЛМИЙ МАЗМУН ТАЛАБЛАРИГА ЖАВОБ БЕРМАЙДИГАН МАҚОЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛМАЙДИ. ПЛАГИАТЛИК (КЎЧИРИБ ОЛИШ) 20 ФОИЗДАН ОШМАСЛИГИ КЕРАК. ЧУНКИ БАРЧА МАҚОЛАЛАР TURNITIN СИСТЕМАСИ ОРҚАЛИ ТЕКШИРИЛАДИ.( 20 ФОИЗДАН КЎП ПЛАГИАТЛИККА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН МАҚОЛАЛАР АВТОМАТИК ТАРЗДА РАД ЭТИЛАДИ).

 

 Боғланиш учун манзил ва телефонлар:
г.Ташкент, ул. Моварауннахр, 1.тел./факс: (998 71) 237-18-39E-mail:  info@ifmr.uz Аллакулиев Акмал БалтаевичЕ-mail: a.allakuliyev@ifmr.uz
Каримов Хожакбар Махамаджон углиE-mail: k.karimov@ifmr.uz