Иш юритиш ва ижро интизоми – кун тартибида

Опубликовано 14 Ноя 2018

2018 йил 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида “Иш юритиш ва ижро интизоми” мавзусида ўқув курси бўлиб ўтди.
Ўқув курсида Институтнинг Илмий котиби и.ф.н. А.А.Набиходжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари-Молия вазири Ж.А.Қўчқоров томонидан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мутасаддилигидаги вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларида иш юритиш ва ижро интизоми бўйича топшириқларда баён қилинган талабларни амалга ошириш юзасидан Комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилганлиги ва ўрнатилган тартибда тасдиқланганлиги ўқув курси иштирокчиларига етказилди. Ушбу режанинг 4-бандига биноан иш юритиш ва ижро интизоми бўйича ўқув курсида вазирлик ва идоралар масъул ходимларининг малака ва кўникмаларини ошириш мақсадида 30 дан ортиқ турли вазирлик ва идоралар ходимлари иштирок этдилар.
Ўқув курсида малакали мутахассислардан — “Иш юритиш тартиби, иш юритиш бўйича талаблар, учраб турадиган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси етакчи мутахассиси Ш. Аминова, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сонли қароридан келиб чиқадиган вазифалар, ҳамда Ижро интизоми қоидалари ва талаблари” ҳақида Иқтисодиёт вазирлиги мутахассислари М. Ибрагимова, А. Аллаяров, Б. Сафарбаев, “Ягона идоралараро ижро интизоми тизими “Ijro.gov.uz” фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида” Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги қошидаги “UNICON.UZ” ДУК вакилларидан Ж. Жабборов, Ш. Собиров ўз маърузалари билан қатнашдилар

IMG_6956

IMG_6966+

IMG_6960+

IMG_6963+

IMG_6965+