Иқтисодий форум “Сирдарё вилоятининг иқтисодий салоҳияти”

Опубликовано 17 Янв 2019

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳокимлиги томонидан ташкил этилган “Сирдарё вилоятининг иқтисодий салоҳияти” мавзуига бағишланган иқтисодий форум бўлиб ўтди.
Мазкур форумда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири Ходжаев Ботир Асадиллаевич, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги раҳбари Хидеки Мори, Ҳиндистон давлати ҳамда Россия Федератсиясининг Ўзбекистондаги элчихоналари вакиллари, тадбиркорлар, шунингдек хорижий инвесторлар иштирок этишди.
Бугунги кундан, Жаҳон банкиннг 2011-2019 йилларига мўлжалланган 88 млн. АҚШ доллари миқдоридаги Бойовут, Ховос, Мирзаобод, Сардоба ва Оқолтин туманларнинг марказлари ва қишлоқ фуқаролар йиғинларини ичимлик сувини яхшилаш лойиҳасини амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа асосида 2019-йилда 12,5 млн АҚШ доллари маблағларни ўзлаштириш режалаштирилмоқда.
Бугунги форумда Сирдарё вилоятининг инвестицион салоҳияти ва ҳамкорликнинг истиқболи йўналишлари атрофича муҳокама қилинди.
Жаҳон банки мутахассислари ўз йўналишларини келиб чиқиб, вилоятни ривожлантириш буйича устувор чора-тадбирлар юзасидан таҳлил ва таклифларни билдирдилар.
Бундан ташқари, 2017-2021 йилларда Ислом Тараққиёт банкинги 57,5 млн. АҚШ долларлик маблағлари ҳисобига Гулистон, Ширин ва Янгиер шаҳарларининг канализацияси тизимини таъмирлаш ва кенгайтириш лойиҳаси амалга ошириб, 2019-йилда 6 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилади.
Шу билан бирга, вилоятда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ҳам ҳажми кўпайиб, хорижий инвесторларнинг ҳудудга бўлган қизиқишлари ошиб бормоқда.

Бу Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Русский вариант

photo5332380968511711973 photo5332380968511711906