Макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ўсиш.

Опубликовано 19 Дек 2018

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида и.ф.н., доцент Аббос Набихўжаев томонидан
жорий йил 18 декабрида “МАКРОИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ЮҚОРИ ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ СУРЪАТЛАРИНИ САҚЛАБ ҚОЛИШ” мавзусида ўқув-семинари ташкил қилинди. Ўқув – семинарига республикамизнинг 20 дан ортиқ олий таълим муассасаларининг иқтисодиёт йўналишидаги ўқитувчилари қатнашдилар.

и.ф.н., доцент Аббос Набихўжаев
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги хузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

2018 йил 18 декабрь
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналишлари бўйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ
I. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари (1.1. – 1.3.).
II. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари (2.1. – 2.6.).
III. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари (3.1. – 3.6.).
IV. Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари (4.1. – 4.5.).
V. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар (5.1. – 5.2.).

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналишлари бўйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ
Юқорида санаб ўтилган устувор йўналишлар Президентимиз Ш.М. Мирзиёев томонидан халқ билан мулоқот натижасида ишлаб чиқилган стратегиядир.
Ушбу стратегияни 2017-2021 йилларга мўлжалланган миллий тараққиёт стратегияси деб ҳисоблаш мақсадга мувофиқдир.
25 йил мустақиллик даврида яратилган фундаментга, ривожланишнинг ўзбек моделига сифат жиҳатдан янги таъмал тоши қўйилди.
Ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси умумхалқ муҳокамисига қўйилди ва уни халқ билан бажарилган ижодий ҳужжат деб ҳисоблаш мумкин.
Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш” деб номланган III-йўналишда кўзланган мақсадларга – қолган барча йўналишларнинг амалга оширилиши натижасидагина эришиш мумкин. Чунки:
биринчидан, макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш учун — иқтисодиёт тармоқлари ва секторлари, корхоналар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инвестиция ресурсларига ўсиб бораётган талабларини қондириш, иқтисодиётдаги тўловларнинг ҳолатини яхшилаш, шунингдек ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни молиялаштириш учун барча даражадалардаги бюджетларни мустаҳкамлаш зарур;
иккинчидан, инвестиция дастурлари етарли молиялаштириш манбалари билан таъминланиши керак. Бунда корхоналарнинг ўз маблағлари, хорижий тўғридан-тўғри инвестициялар ва тижорат банкларининг кредитлари асосан реал секторга қаратилса, Давлат бюджетининг инвестиция учун ажаратадиган маблағлари эса ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга қаратилади;
Учинчидан, макроиқтисодий ва ижтимоий барқарорликни баҳолашда меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан таъминлаш муҳим ўрин тутади. Шу мақсадда иш билан таъминлашнинг янги шакллари ва усулларини жорий қилиш, шу жумладан нодавлат бандлик хизматларини ташкил этиш, ишга жойлаштириш ва ишсизларни қайта тайёрлашнинг асосий йўналишларини молиялаштиришни яхшилаш зарур.

Ҳаракатлар стратегиясининг “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари” номли III бўлим 6 та бир бири билан узвий боғлиқликда бўлган йўналишларни қамраб олган:
3.1. Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш.
3.2. Таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш.
3.3. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш.
3.4. Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулкнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва унинг истиқболли ролини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш.
3.5. Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларни комплекс ва мувозанатли ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш.
3.6. Туризм соҳасини ривожлантириш.

Амалга оширилаётган иқтисодий
ислоҳотлар ва модернизация сиёсати қуйидаги
ижобий натижаларга олиб келди:

Тўлиқ макроиқтисодий барқарорлик ва миллий иқтисодиётимизни юқори ўсиш суръатлари таъминланди:
миллий валютамиз барқарорлиги тобора ўсиб бораётган олтин-валюта захираси (ОВЗ) билан мустаҳкамланиб келмоқда. 2018 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига ОВЗ 26,9 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди;
Ўзбекистон Республикасининг жами давлат ташқи қарзи бугунги кунда ЯИМнинг 18,5 фоиздан ошмайди, ички қарзлари эса мавжуд эмас. Бундай жами ташқи қарз кўрсаткичи Жаҳон банкининг барча асосий мезонлари бўйича “жуда ўртамиёна” деб таснифланади.
2002 йилдан бери бюджет камомади ЯИМнинг 1%дан ошмаган бўлса, 2005 йилдан бери профицит билан ижро этилмоқда;
реал ЯИМнинг ўсиш даражаси 2015 йилда – 7,9%ни, 2016 йилда – 6,2%ни ва 2017 йилда — 5,2%ни ташкил этди.
Иқтисодиётни структуравий ислоҳ этиш ва модернизациялаш туфайли нафақат экспорт ҳажмининг юқори суръатларда барқарор ўсишига, балки унинг таркибини сифат жиҳатдан яхшиланишига эришилди:
2017 йилда ЯИМ таркибида нодавлат секторининг улуши 81% бўлиб, улгуржи ва чакана савдо, ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг эса қарийиб 100%и нодавлат сектори томонидан ишлаб чиқарилмоқда;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯИМдаги улуши 1991 йилда 1,5%ни ташкил этган бўлса, 2017 йилда 53,3%га етди;
хизмат кўрсатиш секторининг ЯИМдаги улуши 1991 йилда 16,3%дан 2017 йилда 47,3%га ўсди;
1991-2017 йиллар мобайнида ЯИМда саноат улуши 2,3 баробар, яъни 11%дан 26,7%га ўсди;
1991 йилда экспорт таркибининг қарийиб 90%ни хом-ашё маҳсулотлари ташкил этган бўлса, ҳозирги кунда қарийб 72%ни тайёр маҳсулотлар ташкил этишига эришилди.

Макроиқтисодий барқарорликнинг асосий белгилари:
Даромадлар тақсимида муаммо йўқлиги
Иқтисодий ўсиш
Тўла бандлик
Ички нархларнинг барқарорлиги (инфляция)
Бақувват тўлов баланси
Давлат бюджети камомадининг ЯИМга нисбатан 3% дан ошиб кетмаслиги
Барқарор алмашув курси

 

IMG_7494111+

IMG_7491111

IMG_7490111+

IMG_7488111

IMG_7486111