Халқаро иқтисодчилар форумига марҳамат!

Опубликовано 31 Июл 2019

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-сон фармойишига мувофиқ жорий йилнинг 25 октябрь куни “Стратегик режалаштириш – мамлакат ва ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг муҳим омили” мавзусида Халқаро иқтисодчилар форуми ўтказиш белгиланган (маъсул – Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти).

Анжуманда қуйидаги секцияларда йиғилишлар олиб бориш кўзда тутилган:

- Мамлакат ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини стратегик режалаштириш;

- Ҳудудларнинг табиий-иқтисодий имкониятларидан самарали фойдаланиш;

- Аҳоли турмуш даражасини ривожлантириш стратегияси;

- Тадбиркорлик ва ривожланиш стратегияси.

Форумда мамлакатда ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш борасидаги долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ва инновацион ечимлар топиш бўйича баҳс-мунозара майдонини яратиш мақсад қилиб қўйилган.

Форумда етакчи хорижий ва маҳаллий экспертлари, илмий, академик ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этади. Шунингдек, унда халқаро ташкилотларнинг ( БМТ Тараққиёт дастури, ЕТТБ, ОТБ, GIZ, JICA, KOICA, TIKA ва б.) мутасадди раҳбар ва вакиллари ҳам қатнашиши кўзда тутилмоқда.

Форум материаллари тўплами Олий аттестация комиссияси томонидан Диссертацияларнинг асосий натижаларини чоп этишга тавсия этиладиган маҳаллий ва хорижий илмий нашрлар рўйхатига киритилган.

Илмий ишланмаларни forum@ifmr.uz электрон адрес орқали қабул қилиш бошлаган.

Шу муносабат билан, олимлар, илмий тадқиқотчилар, амалиётчи-мутахассислар, академик доиралар ва давлат органлари вакиллари ўз илмий мақола ва ишланмаларни Форумнинг тезислар тўпламига киритиш масаласини кўриб чиқиш учун Илмий-таҳририй кенгашга тақдим этишлари мумкин.

Батафсил маълумот учун

Адрес: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мувароуннахр кўчаси, 1;

Телефон: (+998 71) 237-10-32;

E-mail: forum@ifmr.uz

Сайт адреси – WWW.IFMR.UZ

Добро пожаловать на Международный форум экономистов!

Welcome to the International Forum of Economists!