Иқтисодиёт фанлари илмий даражасини олиш учун иҳтисослашган Кенгашнинг фаолияти

Опубликовано 13 Авг 2019

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги хузуридаги Прогнозлаштириш ва макароиқтисодий тадқиқотлар институтида Иқтисодиёт фанлари илмий даражасини олиш учун диссертация химояси бўйича ДСC 29.06.2019.1.84.01 рақамли иҳтисослашган Кенгашнинг фаолияти

2 август 2019 йили Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги хузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида   Иқтисодиёт фанлари илмий даражасини олиш учун диссертация химояси бўйича DSC.29.06.2019.1.84.01 рақамли иҳтисослашган Кенгашни биринчи ташкилий мажлиси ўтказилди.

Шу мажлисда қуйидаги масалалар қўриб чиқилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тизимидаги ташкилотлар  фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  24 июнь 2019 йил                    521-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссиясининг   29 июнь 2019 йил  114-сонли Қарори, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК   13 июль 2019 йил  01-10/1410-сонли хати билан таништириш. (Ахмедов Т.)

2. Ихтисосликлар паспортлари билан таништириш

3.Турли масалалар

Иҳтисослашган Кенгашни ташкилий  мажлисида ОАК рўйхатида тасдиқланган олимлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 521-сонли “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарорида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти  ҳузурида макроиқтисодиёт, минтақавий иқтисодиёт ва саноат иқтисодиёти ихтисосликлари буйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи илмий кенгашни ташкил этиши тасдиқланган.

Ижтимоий-иқтисодий соҳанинг долзарб йўналишлари бўйича илмий-амалий ишланмалар самарадорлигини ошириш мақсадида 2018 йил 29 майдаги ПҚ-3752-сонли  Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг “Ижтимоий-иқтисодий соҳада илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари шу қарор асосида қуйидагилар белгиланган:

1)     иқтисодиётни либераллаштириш, аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида мамлакатнинг интеллектуал, технологик ва инновацион салоҳиятини юксалтириш шароитида қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга қаратилган стратегик режалаштириш тизимининг ҳамда концепцияларни, комплекс, мақсадли, соҳавий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишнинг илмий-методологик асосларини шакллантириш;

2)     илғор хорижий тажриба асосида прогнозли моделлаштиришнинг замонавий инструментарийсини ишлаб чиқиш, макроиқтисодий сиёсат чора-тадбирларининг миллий иқтисодиёт, унинг алоҳида соҳалари ва ҳудудлар ривожланишига таъсирини баҳолаш;

3)      ички ва ташқи бозорда маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини, ташқи иқтисодий фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар стратегиясини ишлаб чиқишда қатнашиш, мамлакат иқтисодиётини модернизация ва диверсификация қилишнинг энг муҳим йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш;

4)      ҳудудларнинг инвестициявий ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш, кичик бизнесни, инновацион тадбиркорликни ривожлантиришни янада рағбатлантириш ҳамда инвестиция муҳитини яхшилаш ҳисобига иқтисодиётда ҳудудлараро номутаносибликни қисқартиришни назарда тутадиган ҳудудларни комплекс ва мувозанатлашган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиялари ҳамда дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раиси 2019 йил 29 июндаги 114-сонли “Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тузиш ҳақида”   Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ҳузурида иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) илмий даражаларини берувчи илмий кенгаш тузиш ва кенгаш шифри DSc.29.06.2019.1.84.01 деб белгилаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шу қарор асосида 08.00.02 — «Макроиқтисодиёт», 08.00.03 — «Саноат иқтисодиёти» ва 08.00.12 — «Минтақавий иқтисодиёти» ихтисосликлари бўйича илмий даражалар олиш учун диссертациялар ҳимоясини ўтказишга рухсат берилди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ҳузурида иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) илмий даражаларини берувчи DSc.29.06.2019.1.84.01 рақамли илмий кенгашнинг тасдиқланган ТАРКИБИ:

Ахмедов Турсун Мухитович (раис) 08.00.12
Содиков Авазбек Мадаминович (раис  муовини ) 08.00.12
Хасанов Рустам Раббимович (раис ўринбосари) 08.00.02
Курбанова Дилфуза Махсудовна (илмий котиб) 08.00.02
Олимжонов Одил Олимович 08.00.02
Чепель Сергей Васильевич 08.00.02
Воронин Сергей Александрович 08.00.02
Усмонов Анвар Саидмахмудович 08.00.02
Мадрахимов Улугбек Абдухалилович 08.00.02
Иминов Одил Каримович 08.00.03
Назарова Фатимахон 08.00.03
Хашимова Наима Обидовна 08.00.03
Бурханов Актам Усманович 08.00.03
Махдамов Бахтиёр Шухратович 08.00.03
Ортикова Дилором Абдурахимовна 08.00.12
Эгамбердиев Фармонкул Турсункулович 08.00.12
Абдусалямов Мухаммадамин 08.00.12
Рузметов Бахтиер 08.00.12
Маматкулов Абдурашид Вахидович 08.00.12
Низомов Аслиддин Бадриддинович 08.00.12

 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ҳузурида DSc.29.06.2019.1.84.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги илмий семинарнинг тасдиқланган ТАРКИБИ

Хасанов Рустам Раббимович (раис) 08.00.02
Ортикова Дилорам Абдурахимовна (раис ўринбосари) 08.00.12
Сафарова Нилуфар Неъматиллаевна  (илмий котиб) 08.00.02
Олимжанов Одил Олимович 08.00.02
Худайназаров Ашурали Курбаналиевич 08.00.02
Муинов Джахангир Атауллаевич 08.00.02
Бердиназаров Зафар Улашевич 08.00.02
Курбанова Дилфуза Махсудовна 08.00.02
Набиходжаев Аббас Абдупаттахович 08.00.03
Бикеева Эльвира Равкатовна 08.00.03
Файзуллаев Ёдгорбек 08.00.03
Маматкулов Абдурашид Вахидович 08.00.12
Хошимова Наима Обидовна 08.00.03
Шодмонова Умида 08.00.03
Сайдахмедов Хикматулла Махкамович 08.00.12
Эгамбердиев Фармонкул Турсункулович 08.00.12
Назаров Маматкодир Исматиллаевич 08.00.12
Эрмаматов Шоназар 08.00.12
Низомов Аслиддин Бадриддинович 08.00.12

 

IMG_8862

IMG_8867