Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти 2020 йил

Опубликовано 27 Сен 2019

    Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий  тадқиқотлар институти 2020 йил учун қуйидаги ихтисосликлар бўйича таянч докторантура (PhD) ва  докторантурага (DSc) танлов асосида  қабул эълон қилади:

      08.00.02 – Макроиқтисодиёт

      08.00.12 -  Минтақавий иқтисодиёт

Талабгорлар қуйидаги хужжатларни тақдим этишлари лозим:

Таянч докторантурага:

-           ариза;

-           маълумотнома (объективка);

-           меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

-           олий таълим муассасаси магистратураси дипломи;

-           илмий журналларда эълон қилинган мақолалар (камида битта) ва илмий-амалий конференциялар тезислари (камида иккита) рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари;

-           паспорт нусхаси.

Докторантурага:

-           ариза;

-           маълумотнома (объективка);

-           меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

-           олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;

-           илмий журналларда эълон қилинган мақолалар (камида учта) ва илмий-амалий конференциялар тезислари (камида иккита) рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари;

-           тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;

-           паспорт нусхаси.

 Ҳужжатлар 2019 йил 15 октябргача қабул қилинади.

Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари ва докторантура учун суҳбат  2019 йил            1-25 ноябр кунлари бўлиб ўтади.

      Таянч докторантурага кираётган талабгорлар:

-           мутахассислик;

-           чет тили бўйича кириш имтихонлари топширадилар.

Талабгорларда IELTS(ўртача балли камида 5.5)  TOEFL(RBT) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL(IBT)(87 баллдан кам бўлмаган) CEER (B2даражасидан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи сертификатлари бўлса чет тилидан кириш имтихонидан озод этилади

Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин:  Тошкент шаҳри, 100000,  Моварауннаҳр кўчаси, 1-уй. Телефон:  (71) 237-10-32.