Институтнинг ахборот инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда, ахборот тизими воситаларидан фойдаланиш ва уларнинг ишлаши бўйича кўрсатмалар берадиган маҳаллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Институт фаолиятига ахборот тизимлар, интерактив хизматлар, ресурслар ва дастурий маҳсулотларни жорий қилиш ва ривожлантиришни мувофиқлаштиришда иштирок этиш;
Бўлим йўналишига тегишли масалалар бўйича маҳаллий ва хорижий тажрибаларни ўрганиш ва уни иш жараёнида қўллаш;
Ахборот ва дастурий таъминот бўлими бошлиғидан кутилади:
Дахлдорлик ҳисси, тоза ният, шижоат ва бурчга садоқат;
Институтнинг ижобий қиёфаси учун жавобгарлик масъулияти ҳисси;
Жамоа билан ҳамжиҳатлик ҳисси, самимият, энергия;
Диққат ва эҳтиёткорлик;
Юқоридаги талабларга жавоб берадиган номзодлар r.paygamov@ifmr.uz электрон манзилига маълумотномасини (Иловага мувофиқ word шаклида) тақдим этиши мумкин.