Ахборот ва дастурий таъминот бўлими бошлиғи лавозимига

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар.

 

Талаблар:

Ахборот технологиялари ва дастурий таъминот  мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиши;

АКТ соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;

     Ўзбек тилини мукаммал, рус ва инглиз тилларини юқори даражада билган номзодлар ижобий баҳоланади.

 

Вазифалар:

Бўлим фаолиятини ташкиллаштириш, умумий раҳбарлигини таъминлаш;

Институтнинг ахборот инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, яъни ахборот тизимлари, ахборот технологиялари, компьютер маълумотлар базалари ва ахборот фаолиятини таъминлашнинг бошқа усуллари ва воситаларининг умумийлиги;

Институт веб-сайтини янгилаб туриш, иш фаолиятини текшириб туриш, сайтда янги функцияларни яратиш ва такомиллаштириш;

Ахборот тизими воситаларидан фойдаланиш ва уларнинг ишлаши бўйича кўрсатмалар берадиган маҳаллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишни амалга ошириш;

Институт фаолиятига ахборот тизимлар, интерактив хизматлар, ресурслар ва дастурий маҳсулотларни жорий қилиш ва ривожлантиришни мувофиқлаштиришда иштирок этиш;

 Бўлим ваколатига кирувчи масалалар юзасидан тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тегишли корхона ва ташкилотлар ҳамда Институтнинг таркибий бўлинмалари билан Бўлимнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

Ахборот ва дастурий техник таъминот нуқтаи назаридан бўлим мутахассисларининг конференциялар, давра суҳбатлари, брифинглар каби матбуот тадбирларини ташкил етишда, форум, халқаро республика конференциялари, семинарлари, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этишда қатнашишини таъминлаш;

Илмий кенгаш йиғилиши ва Институтда ўтказиладиган тезкор мажлислар учун материаллар тайёрлашни ташкил этишда ёрдам бериш;

Ижтимоий тармоқларда веб-сайт ва корпоратив саҳифаларни юритишда, Институт фаолияти ва раҳбарнинг касбий фаолиятида юз берадиган барча муҳим воқеаларни қамраб оладиган ахборот ва янгиликларни ёритиб боришда  матбуот котиби билан ҳамкорлик қилиш.  

Бўлим ходимлари томонидан Бўлим йўналишига тегишли масалалар бўйича маҳаллий ва хорижий тажрибани ўрганишни ва уни иш жараёнида қўлланилишини ташкиллаштириш;

            Бўлимга юклатилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминлаш;

Ахборот ва дастурий таъминот бўлими бошлиғидан кутилади:

  1. Дахлдорлик ҳисси, тоза ният, шижоат ва бурчга садоқат;

  2. Лидерлик ва ташкилотчилик қобилияти;

  3. Институтнинг ижобий қиёфаси учун жавобгарлик масъулияти;

  4. Жамоа билан ҳамжиҳатлик ҳисси, самимият, энергия;

  5. Диққат ва эҳтиёткорлик;

Юқоридаги талабларга жавоб берадиган номзодлар r.paygamov@ifmr.uz электрон манзилига маълумотномасини (Иловага мувофиқ word шаклида) тақдим этиши мумкин.

Намуна

163