Ташқи иқтисодий фаолият кўрсаткичларини мониторинг қилиш ва халқаро ҳамкорлик йўналишларини таҳлил килиш масалалари бўйича лойиҳа катта илмий ходими

Ташқи иқтисодий фаолият кўрсаткичларини мониторинг қилиш ва халқаро ҳамкорлик йўналишларини таҳлил килиш масалалари бўйича лойиҳа катта илмий ходими

 

Талаблар:

- Иқтисодиёт, молия, банк, ташқи иқтисодий фаолият ёки шунга ўхшаш соҳаларда камида 2 йил иш тажрибаси (фақат ривожланган ёки ривожланаётган мамлакатларда;

- Иқтисодий назария ва макроиқтисодиёт, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги билимларнинг, шунингдек иқтисодий таҳлил қилиш кўникмаларининг мавжудлиги;

- Компьютер, компьютер дастурлари бўйича профессионал билим: Microsoft Word, Excel va Power Point;

- Иқтисодий, ташқи иқтисодий фаолият, банк-молия соҳадаги асосий қонун ҳужжатлари ва ушбу соҳадаги меъёрий ҳужжатларни яхши билиш;

- Ишбилармонлик муҳити ва халқаро рейтингларни яхшилаш ва жаҳон ҳамжамияти билан иқтисодий алоқаларни ошириш соҳасидаги умумий билимларга эга бўлиш;

- Чет тилларини яхши билиши (инглиз тили талаб қилинади), шунингдек расмий ёзишмалар;

- Олий маълумотга эга бўлиши.

 

Вазифалар:

- Солиқ-бюджет сиёсати соҳасидаги жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг тенденциялари ва миллий иқтисодиётга таъсир кўрсатувчи ташқи омилларни ўрганиш;

- Ўзбекистондаги пул-кредит ва валюта сиёсати ривожланишининг замонавий тенденцияларини олиб борилаётган макроиқтисодий сиёсат билан боғлаган ҳолда ўрганиш;

- Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда иқтисодий либераллаштириш шароитида ва хорижий давлатлар билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ташқи савдо сиёсатини шакллантиришда иштирок этиш;

- Мамлакат ва мамлакатлар гуруҳининг ташқи савдо фаолиятини таҳлил қилиш, ташқи савдо механизмларини таҳлил қилиш ва ташқи савдо оқимларини прогнозлаштириш учун савдо моделларини яратиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш;

- Ташқи иқтисодий фаолият таҳлилининг энг долзарб муаммолари ва ташқи иқтисодий фаолият ривожланиш тенденциялари бўйича қисқа таҳлилий маълумотлар (шарҳлар) тайёрлаш ва тақдим этиш;

- Институт Илмий тадқиқот ишлар режасига кўра амалга ошириладиган тадқиқотлар, раҳбарият топшириқлари бажарилишида иштирок этиш.

 

Қобилиятлари:

- Ташаббускор, янгиликка интилувчан, жамоада соғлом муҳитни таъминлайдиган, макроиқтисодиёт соҳасидаги иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларни чуқур таҳлил қилиш кўникмаларига эга бўлган ва бошқалар.

 

Номзодлар тегишли ҳужжатларни (маълумотнома-объективка, диплом нусхалари) қуйидаги электрон почта манзилига юбориши мумкин r.paygamov@ifmr.uz

394