Стратегик режалаштириш ҳамда макроиқтисодий параметрлар прогнозларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича лойиҳа раҳбари лавозимига

Стратегик режалаштириш ҳамда макроиқтисодий параметрлар прогнозларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича лойиҳа раҳбари лавозимига

                 

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Иқтисодиёт, молия, математика йўналиши бўйича олий маълумотга ва  илмий даражага  (фан номзоди, фан доктори, PhD) эга бўлиши;

  2. STATA, R, EViews, Matlab ёки бошқа математик моделлаштириш дастурларини бирида ишлай олиши;

  3. Иқтисодий, молиявий ва ижтимоий моделлаштириш методларини қўллай олиши;

  4. Иқтисодиёт, молия, банк, капитал бозори ёки шунга ўхшаш соҳаларда камида 5 йил иш тажрибаси, жумладан раҳбар лавозимларида камида 2 йил;

  5. Иқтисодий назария ва макроиқтисодиёт соҳасидаги билимларнинг, шунингдек, иқтисодий таҳлил қилиш кўникмаларининг мавжудлиги;

  6. Иқтисодий, банк-молия соҳасидаги асосий қонун ҳужжатлари ва ушбу соҳадаги меъёрий ҳужжатларни яхши билиши;

  7. Ишбилармонлик муҳити ва халқаро рейтингларни яхшилаш ва жаҳон ҳамжамияти билан иқтисодий алоқаларни ошириш соҳасидаги умумий билимларга эга бўлиши;

  8. Компьютер дастурлари бўйича профессионал билим: Microsoft Word, Excel va Power Point;

  9. Ўзбек тилини мукаммал, рус ва инглиз тилларини юқори даражада билган номзодлар ижобий баҳоланади;

  10. Ривожланган хорижий давлатларнинг Олий таълим муассасаларида таълим олганлик хақида дипломи борлар ва хорижий иш тажрибасига эга бўлганлар мамнуният билан қабул қилинади.

 

Вазифалар:

  1. Иқтисодиётни таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш бўйича тезкор шарҳ ва бюллетенлар тайёрлаш;

  2. Стратегик режалаштириш тизимининг илмий-услубий асосларини шакллантириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида қисқа, ўрта ва узоқ муддатли даврда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, аҳолининг фаровонлигини ошириш учун мамлакатнинг интеллектуал, технологик ва инновацион салоҳиятини ошириш прогнозларини ишлаб чиқиш;

  3. Макроиқтисодий сиёсатнинг миллий иқтисодиёт, унинг алоҳида соҳалари ва ҳудудларини ривожланишига таъсирини баҳолашни прогнозлаш ва моделлаштиришнинг замонавий воситаларини энг яхши хорижий тажриба асосида ишлаб чиқиш;

  4. Жорий иқтисодий сиёсат ва иқтисодий ривожланишнинг глобал тенденцияларини ўрганиш, иқтисодий ўсиш омиллари, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш шарт-шароитлари, иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш учун инновацион манбаларни фаоллаштириш, ташқи омилларнинг миллий иқтисодиётга таъсири билан боғлиқ ҳолда макроиқтисодий кўрсаткичларнинг таҳлили ва прогнозини ишлаб чиқиш;

  5. Миллий иқтисодиётни ўзига хос шаклланган таркибий тузилмаси ва муносабатларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий сиёсат параметрлари билан ўзаро боғлиқликда энг муҳим макроиқтисодий кўрсаткичларнинг прогноз моделларини ишлаб чиқиш;

  6. Тасдиқланган тадқиқот режаларига, институт раҳбариятининг кўрсатмаларига мувофиқ, вазирликлар, идоралар ва республика корхоналари билан хўжалик шартномалари асосида хорижий молия институтлари, ташкилотлари ва муассасалари билан илмий-тадқиқот, таҳлилий, услубий ва бошқа ишларни амалга ошириш.

 

Қобилиятлари:

 

  1. Дахлдорлик ҳисси, тоза ният, шижоат ва бурчга садоқат;

2. Таҳлилий ва тизимли фикрлаш:

3. Вазифани бажаришда тезкорлик;

4. Тадбиркорлик руҳи ва масалага креатив ёндашув;

5. Лидерлик хусусиятига эга, ташаббускор, янгиликка интилувчан, ташкилотчилик маҳоратига эга;

6.Самимият ва энергия;

 

  Юқоридаги талабларга жавоб берадиган номзодлар r.paygamov@ifmr.uz электрон манзилига маълумотномасини (Иловага мувофиқ word шаклида) тақдим этиши мумкин.

Намуна

178