Стратегик режалаштириш ҳамда макроиқтисодий параметрлар прогнозларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича лойиҳа раҳбари ўринбосари- Стратегик режалаштириш ҳамда макроиқтисодий параметрларни таҳлил қилиш ва прогнозлаш бўйича йиғма гуруҳ раҳбари лавозимига

              Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар.

Талаблар:

  1. Иқтисодиёт, молия, математика йўналиши бўйича олий маълумотга ва  илмий даражага  (фан номзоди, фан доктори, PhD) эга бўлиши;

  2. STATA, R, EViews, Matlab ёки бошқа математик моделлаштириш дастурларини бирида ишлай олиши;

  3. Иқтисодий, молиявий ва ижтимоий моделлаштириш методларини қўллай олиши;

  4. Иқтисодиёт, молия, банк, капитал бозори ёки шунга ўхшаш соҳаларда камида 5 йил иш тажрибаси, жумладан раҳбар лавозимларида камида 2 йил;

  5. Иқтисодий назария ва макроиқтисодиёт соҳасидаги билимларнинг, шунингдек, иқтисодий таҳлил қилиш кўникмаларининг мавжудлиги;

  6. Иқтисодий, банк-молия соҳадаги асосий қонун ҳужжатлари ва ушбу соҳадаги меъёрий ҳужжатларни яхши билиши;

  7. Ишбилармонлик муҳити ва халқаро рейтингларни яхшилаш ва жаҳон ҳамжамияти билан иқтисодий алоқаларни ошириш соҳасидаги умумий билимларга эга бўлиши;

  8. Компьютер дастурлари бўйича профессионал билим: Microsoft Word, Excel va Power Point;

  9. Ўзбек тилини мукаммал, рус ва инглиз тилларини юқори даражада билган номзодлар ижобий баҳоланади;

  10. Ривожланган хорижий давлатларнинг Олий таълим муассасаларида таълим олганлик хақида дипломи борлар ва хорижий иш тажрибасига эга бўлганлар мамнуният билан қабул қилинади.

 

Вазифалар:

  1. Иқтисодиётни таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш бўйича тезкор шарҳ ва бюллетенлар тайёрлаш;

  2. Стратегик режалаштириш тизимининг илмий-услубий асосларини шакллантириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида қисқа, ўрта ва узоқ муддатли даврда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, аҳолининг фаровонлигини ошириш учун мамлакатнинг интеллектуал, технологик ва инновацион салоҳиятини ошириш прогнозларини ишлаб чиқиш;

  3. Макроиқтисодий сиёсатнинг миллий иқтисодиёт, унинг алоҳида соҳалари ва ҳудудларини ривожланишига таъсирини баҳолашни прогнозлаш ва моделлаштиришнинг замонавий воситаларини энг яхши хорижий тажриба асосида ишлаб чиқиш;

  4. Жорий иқтисодий, сиёсат ва иқтисодий ривожланишнинг глобал тенденцияларини ўрганиш, иқтисодий ўсиш омиллари, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш шарт-шароитлари, иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш учун инновацион манбаларни фаоллаштириш, ташқи омилларнинг миллий иқтисодиётга таъсири билан боғлиқ ҳолда макроиқтисодий кўрсаткичларнинг таҳлили ва прогнозини ишлаб чиқиш;

  5. Миллий иқтисодиётни ўзига хос шаклланган таркибий тузилмаси ва муносабатларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий сиёсат параметрлари билан ўзаро боғлиқликда энг муҳим макроиқтисодий кўрсаткичларнинг прогноз моделларини ишлаб чиқиш;

  6. Тасдиқланган тадқиқот режаларига, институт раҳбариятининг кўрсатмаларига мувофиқ, вазирликлар, идоралар ва республика корхоналари билан хўжалик шартномалари асосида хорижий молия институтлари, ташкилотлари ва муассасалари билан илмий-тадқиқот, таҳлилий, услубий ва бошқа ишларни амалга ошириш.

 

Қобилиятлари:

 

  1. Дахлдорлик ҳисси, тоза ният, шижоат ва бурчга садоқат;

2. Таҳлилий ва тизимли фикрлаш:

3. Вазифани бажаришда тезкорлик;

4. Тадбиркорлик руҳи ва масалага креатив ёндашув;

5. Лидерлик хусусиятига эга, ташаббускор, янгиликка интилувчан, ташкилотчилик маҳоратига эга;

6.Самимият ва энергия;

 

  Юқоридаги талабларга жавоб берадиган номзодлар r.paygamov@ifmr.uz электрон манзилига маълумотномасини (Иловага мувофиқ word шаклида) тақдим этиши мумкин.

Намуна

260