Стратегик режалаштириш ҳамда макроиқтисодий параметрлар прогнозларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича лойиҳанинг Макроиктисодий сиёсат кўрсаткичларини мониторинг қилиш ва асосий йўналишларини таҳлил қилиш бўйича гуруҳ раҳбари

 

Талаблар:

  1. Иқтисодиёт, молия, банк, капитал бозори ёки шунга ўхшаш соҳаларда камида 5 йил иш тажрибаси шу жумладан раҳбар лавозимларида камида 2 йил;

  2. Иқтисодий назария ва макроиқтисодиёт соҳасидаги билимларнинг, шунингдек иқтисодий таҳлил қилиш кўникмаларининг мавжудлиги;

  3. Иқтисодий, банк-молия соҳадаги асосий қонун ҳужжатлари ва ушбу соҳадаги меъёрий ҳужжатларни яхши билиш;

  4. Ишбилармонлик муҳити ва халқаро рейтингларни яхшилаш ва жаҳон ҳамжамияти билан иқтисодий алоқаларни ошириш соҳасидаги умумий билимларга эга бўлиш;

  5. Компютер дастурлари бўйича профессионал билим: Microsoft Word, Excel va Power Point;

  6. Ўзбек тилини мукаммал, рус ва инглиз тилларини юқори даражада билган номзодлар ижобий баҳоланади;

  7. Ривожланган хорижий давлатларнинг Олий таълим муассасаларида таълим олганлик ҳақида диплом, илмий даража (фан номзоди, фан доктори, PhD) борлар мамнуният билан қабул қилинади.

 

Вазифалар:

  1. Стратегик режалаштириш тизимининг илмий-услубий асосларини шакллантириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида қисқа, ўрта ва узоқ муддатли даврда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, аҳолининг фаровонлигини ошириш учун мамлакатнинг интеллектуал, технологик ва инновацион салоҳиятини ошириш прогнозларини ишлаб чиқиш;

  2. Макроиқтисодий сиёсатнинг миллий иқтисодиёт, унинг алоҳида соҳалари ва ҳудудларини ривожланишига таъсирини баҳолашни прогнозлаш ва моделлаштиришнинг замонавий воситаларини энг яхши хорижий тажриба асосида ишлаб чиқиш;

  3. Жорий иқтисодий сиёсат ва иқтисодий ривожланишнинг глобал тенденцияларини ўрганиш, иқтисодий ўсиш омиллари, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш шарт-шароитлари, иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш учун инновацион манбаларни фаоллаштириш, ташқи омилларнинг миллий иқтисодиётга таъсири билан боғлиқ ҳолда макроиқтисодий кўрсаткичларнинг таҳлили ва прогнозини ишлаб чиқиш;

  4. Миллий иқтисодиётни ўзига хос шаклланган таркибий тузилмаси ва муносабатларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий сиёсат параметрлари билан ўзаро боғлиқликда энг муҳим макроиқтисодий кўрсаткичларнинг прогноз моделларини ишлаб чиқиш;

  5. Тасдиқланган тадқиқот режаларига, институт раҳбариятининг кўрсатмаларига мувофиқ, вазирликлар, идоралар ва республика корхоналари билан хўжалик шартномалари асосида хорижий молия институтлари, ташкилотлари ва муассасалари билан илмий-тадқиқот, таҳлилий, услубий ва бошқа ишларни амалга ошириш.

 

Қобилиятлари:

  1. Таҳлилий ва тизимли фикрлаш;

  2. Вазифани бажаришда оперативлик;

  3. Тадбиркорлик руҳи ва масалага креатив ёндашув;

  4. Лидерлик хусусиятига эга, ташаббускор, янгиликка интилувчан, ташкилотчилик маҳоратига эга;

  5. Жамоа билан ҳамжиҳатлик ҳисси, самимият, энергия ва бурчга садоқат.

 

Юқоридаги талабларга жавоб берадиган номзодлар r.paygamov@ifmr.uz электрон манзилига маълумотномасини (Иловага мувофиқ word шаклида) тақдим этиши мумкин.

Образец

371