Ташқи иқтисодий фаолият кўрсаткичларини мониторинг қилиш ва халқаро ҳамкорлик йўналишларини таҳлил қилиш масалалари бўйича лойиҳа етакчи илмий ходими
Ташқи иқтисодий фаолият кўрсаткичларини мониторинг қилиш ва халқаро ҳамкорлик йўналишларини таҳлил қилиш масалалари бўйича лойиҳа етакчи илмий ходими
Талаблар:
Иқтисодиёт, молия, банк, ташқи иқтисодий фаолият ёки шунга ўхшаш соҳаларда камида 5 йил иш тажрибаси;
Иқтисодий назария ва макроиқтисодиёт, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги билимларнинг, шунингдек иқтисодий таҳлил қилиш кўникмаларининг мавжудлиги;
Иқтисодий, ташқи иқтисодий фаолият, банк-молия соҳадаги асосий қонун ҳужжатлари ва ушбу соҳадаги меъёрий ҳужжатларни яхши билиш; Ишбилармонлик муҳити ва халқаро рейтингларни яхшилаш ва жаҳон ҳамжамияти билан иқтисодий алоқаларни ошириш соҳасидаги умумий билимларга эга бўлиш;
Компютер дастурлари бўйича профессионал билим: Microsoft Word, Excel va Power Point;
Ўзбек тилини мукаммал, рус ва инглиз тилларини юқори даражада билган номзодлар ижобий баҳоланади;
Ривожланган хорижий давлатларнинг Олий таълим муассасаларида таълим олганлик ҳақида диплом, илмий даража (фан номзоди, фан доктори, PhD) борлар мамнуният билан қабул қилинади.
Вазифалар:
Ташқи иқтисодий фаолият самарадорлигини оширишга, миллий маҳсулотнинг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини оширишга йўналтирилган иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар стратегиясини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш ва ташқи иқтисодий фаолият йўналишидаги ислоҳотлар бўйича таклифлар тайёрлаш;
Экспортни қўллаб-қувватлаш, экспорт ва импортда тариф ва нотариф тартибга солиш сиёсатини ўрганиш ва илмий асосланган таклифлар тайёрлаш;
Ташқи иқтисодий фаолият кўрсаткичларини мониторинг қилиш ва халқаро ҳамкорлик йўналишларини таҳлил қилишбўйича таҳлилий шарҳлар, ҳисобот ва прогнозлар тайёрлаш;
Ҳалқаро ҳамкорлик йўналишларини таҳлил қилиш ва интеграция бирлашмалари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Жамоа билан ҳамжиҳатлик ҳисси, самимият, энергия ва бурчга садоқат.
Юқоридаги талабларга жавоб берадиган номзодлар r.paygamov@ifmr.uz электрон манзилига маълумотномасини (Иловага мувофиқ word шаклида) тақдим этиши мумкин.