Логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва рақамли иқтисодиётни шакллантириш бўйича лойиҳа етакчи илмий ходим
Логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва рақамли иқтисодиётни шакллантириш бўйича лойиҳа етакчи илмий ходим
Логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва рақамли иқтисодиётни шакллантириш бўйича лойиҳа етакчи илмий ходим
Талаблар:
- Транспорт-логистика инфратузилмаси соҳасида камида 3 йил иш тажрибаси;
- Макроиқтисодиёт асослари соҳасидаги билимларнинг, шунингдек транспорт хизматлари бозорини, шунингдек автомобиль ва (ёки) авиация соҳасига тегишли ҳажм ва сифат кўрсаткичларини таҳлил қилиш кўникмаларининг мавжудлиги;
- Компьютер дастурлари бўйича профессионал билим: Microsoft Word, Excel va Power Point;
- Транспорт, шу жумладан автомобиль ва (ёки) авиация ривожлантириш соҳасидаги асосий қонун ҳужжатлари ва ушбу соҳадаги меъёрий ҳужжатларни яхши билиш;
- Транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ халқаро рейтингдаги республика мавқеини яхшилаш соҳасидаги умумий билимларга эга бўлиш;
- Чет тилларини яхши билиши (рус тили талаб қилинади), шунингдек расмий ёзишмалар.
Вазифалар:
- Халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан автомобиль ва (ёки) авиация соҳаси бўйича методологик низомлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш;
- Транспорт ва логистика инфратузилмасини ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари бўйича ривожланиш босқичларини, муаммо ва заҳираларни ўрганиш, таҳлил ва таклифларни тайёрлаш;
- Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича прогнозли таҳлилларни амалга ошириш ва чора-тадбирларни умумлаштириш.
Қобилиятлари:
- Ташаббускор, янгиликка интилувчан, жамоада соғлом муҳитни таъминлайдиган, макроиқтисодиёт соҳасидаги иқтисодий жараёнлар, транспорт соҳаси ва иқтисодиёт ўртасидаги муносабатларни чуқур таҳлил қилиш кўникмаларига эга бўлган.