«Родной язык — выражение национальной идентичности». О проведённом онлайн-круглом столе (узб.)

Маълумки, 21 октябрь куни – ўзбек тилига давлат тили мақомини берган сана сифатида нишонланади. Зеро, 1989 йили айнан шу кунда «Давлат тили тўғрисида»ги қонун қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида 2020 йил 21 октябрь куни соат 11:00 да Давлат тили байрамини муносиб нишонлаш мақсадида “Она тилимиз – ўзлигимиз баёни” мавзусида онлайн-давра суҳбати ўтказилди. Онлайн давра суҳбатида Институтнинг 43 нафар ходимлари иштирок этдилар. Онлайн давра суҳбатини Институт директорининг ўринбосари и.ф.д., профессор Т.М.Ахмедов очиб, Давлат тили тўғрисидаги қонуннинг 1989 йил 21 октябрда, ғоят мураккаб ижтимоий-сиёсий шароитда қабул қилинганлиги миллий мустақиллик сари қўйилган муҳим қадам бўлганини эслатди.
Т.М.Ахмедов ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллаганларини алоҳида таъкидлаб, Институт раҳбарияти номидан давра суҳбати иштирокчиларини, институт жамоасини ушбу байрам билан табриклади ва онлайн давра суҳбатини олиб бориш учун сўзни А.Навоий номли Ўзбек тили ва адабиёти университетининг доценти, ф.ф.н. Тилавов Абдимурод Холмуратовичга берди.
Нотиқ ўз сўзида Давлат тилининг нақадар муҳим аҳамияти, тилимизнинг ўрни ва нуфузининг ошиб бораётганлиги, она тилимизни ривожлантириш йўлида қилинаётган самарали ҳаракатлар, лотин ёзувидаги ўзбек алфавитига ўтишнинг жадаллаштирилганлиги, илмий даражаларнинг Давлат тилида ҳимояланаётгани ва давлат корхоналари ҳамда муассасалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва ҳарбий муассасалар фаолиятида тўлиқ Давлат тилида иш юритилишининг кенгайиб бораётганлиги тўғрисида гапирди. Ўзбек тилини дунёга танитган ва бойитган буюк адибимиз А.Навоий ва унинг ижоди тўғрисида алоҳида тўхталди ва унинг шеърларидан ўқиб берди. Шунингдек, ўзбек тилини ривожлантиришда катта ҳисса қўшган Ўзбекистон қаҳрамони О.Шарафитдинов ва бошқа олимларнинг хизматлари тўғрисида қичқача маълумот берди.
Онлайн давра суҳбати сўнгида А.Тилавов тингловчилар томонидан берилган саволларга тўлиқ ва мазмунли жавоб берди.
Тадбир якунида Институт директори ўринбосари, Т.М.Ахмедов ва Илмий котиб Д.М.Курбанова давра суҳбатини мазмунли ва қизиқарли олиб боргани учун онлайн давра суҳбати иштирокчилари ва Институт маъмурияти номидан доцент А.Тилавовга ташаккур билдириб, мустаҳкам соғлик ва ишларида улкан муваффақиятлар тилашди.

280